,

Дания Украинага Россияга зарбалар бериш учун F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланишга рухсат бермоқда

Фото: Central Asia

Дания ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен Украина қиролликдан оладиган F-16 қирувчи самолётларидан Россия ичидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берди. Унинг айтишича, бу Дания учун янги позиция эмас.

“Биз буни Дания парламентида ташқи ишлар қўмитаси билан муҳокама қилганимизда, бу бошиданоқ ўз-ўзини мудофаа қилишнинг бир қисми эканлигини, шу сабабли тажовузкор давлат ҳудудидаги ҳарбий объектларга ҳам ҳужум қилиш мумкинлигини кўриб чиқдик” – дея хабар беради Европа Правда мухбирларига Расмуссен.

Бир неча кун аввал Белгия бош вазири Александр Де Кру нашрга Украина Қуролли кучларининг ўз мамлакатидан олинган қирувчи самолётларидан фақат ўз ҳудудида фойдаланиш мумкинлигини айтганди. Белгия ҳукумати, шунингдек, 2028 йилгача Украинага жами 30 та F-16 қирувчи самолётини топширишни режалаштирмоқда.

Дания 2023 йилда Украинага 19 та F-16 қирувчи самолётини етказиб беришга ваъда берган ва 2024 йил 14 май куни бош вазир Метте Фредериксен қирувчи самолётлар 1 ой ичида Украинага топширилишини айтган. 29 май куни Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россиянинг Харковга ҳужумидан сўнг фронт чизиғи кучайгани сабабли мамлакат қирувчи самолётлар етказиб беришга жуда муҳтожлигини очиқлаган. Унинг сўзларига кўра, фронт чизиғини ҳимоя қилиш учун камида 60 та жангчи, оптимал ҳолатда эса 100-120 та жангчи керак бўлади. Бироқ,шу билан биргаликда, Россия чегараси ҳудудига зарбалар бермаслик учун рухсат олиш керак.

 

Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, Ўз ЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.