Дарахт тагига яширилган психотроп дорилар

Фото: Миллий гвардия

16 январь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бўлими ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида хусусий турар-жойлар яқинидаги дарахтларнинг бири тагидан психотроп моддаларни кавлаб олаётган шахс қўлга олинди, деб ёзмоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

“Олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида ушбу шахс 26 ёшли фуқаро А. Х. эканлиги маълум бўлиб, унга мазкур жойнинг манзилини Telegram мессенжери орқали юборишганини, шунингдек психотроп ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси орқасида турган шахсларни танимаслигини билдирган”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари давои эттирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.