Намангандаги шифохонада дарахтлар кесиб ташланган

Фото: sputnik uzbekistan

Янги Наманган туманидаги “Физиотерапия ва пулмонология маркази” ходимлари 2 туп чинор ҳамда 1 туп каштанни дарахтларини қонунга хилоф равишда кесиб ташлагани аниқланган.

“Марказ ходимлари томонидан табиатга 69,2 млн сўм зарар етказилганига қарамастан, ташкилот раҳбари В.Б. га нисбатан 3,4 млн сўм жарима белгиланган”, – дейилади хабарда.

Ҳуқуқбузардан жарима ундирилганидан сўнг, зарарни ундириш бўйича тўпланган тегишли ҳужжатлар судга юборилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.