Дарс соатлари тақсимланаётганида қайси ўқитувчиларга устунлик берилади
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига кўра, ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади:
- Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
- Чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2,
- IELTS 6.0 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
- ТОП-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
- Асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
- Республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
- Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
- Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
- Асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
- Иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
- Педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
- Ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
- Олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
- Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
- Олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
- Педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
- Ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар);
- Умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлар (олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар).
Ушбу кўрсаткичлар асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар