Давлат айбловчиси Тажимуратовга 18 йил, Қаллихановага 11 йил беришни сўради
Нукус воқелари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага 11 йил, спортчи Азамат Турдановга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради. Бу ҳақда ушбу воқеаларни тергов қилиш билан шуғулланган комиссия хабар беради.
Ахмет Сметуллаевни 8 йилга, Даўлетмурат Жиемуратовни — 9 йилга, Бахтиёр Қадирбергеновни — 8 йилга, Байрам Сейтниязовни — 7 йилга, Аллабай Токимбетовни — 9 йилга, Қаҳарман Сейтимовни — 6 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
Азамат Нуратдиновга давлат айбловчиси 7 йил, Саидабулла Медетовга — 7 йил, Нурлан Найиповга — 7 йил, Пўлат Шамшетовга — 7 йил, Разбек Бекмуратовга — 8 йил, Султанбек Каиповга — 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўраган.
Пўлат Нурниязовни айблов томони 6 йилга, Сайипназар Калимовни — 7 йилга, Нурлан Султамуратовни — 5 йилга, Арислан Темирхановни — 7 йилга ва Амирбек Адилбековни — 7 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган.
Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш бўйича Жўқорғи Кенгесига расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган.
Қайд этиб ўтамиз, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Конституциясига республикани суверенитетидан маҳрум этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Тартибсизликлар пайтида, расмий маълумотларга кўра, 21 киши ҳалок бўлган, 300 га яқин киши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар ҳам яраланган.
Шарҳлар