Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилади

Фото: Ҳуқуқий ахборот

Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» канали ёзмоқда.

Унга кўра, «болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади», – дейилган.

Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ, Жиззахда болани қийноққа солган эркакга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.