«Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Фото: Kun.uz

13 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. У 1999 йилги қонуннинг ўрнига ишлаб чиқилди бўлиб, шу санадан кучга кирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонунни 4 апрелда қабул қилган, Сенат уни 6 апрелда маъқуллаган. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.

Қонун сезиларли даражада кенгайтирилди  ва эски ҳужжатда етишмаётган бир қатор асосий тушунчалар билан тўлдирилди.

Қонун апрель ойида Сенатда муҳокама қилинган пайтда халқаро ва минтақавий хавфсизликка замонавий таҳдидлар давлат чегараларини қўриқлаш самарадорлигини ошириш бўйича янги талабларни қўяётгани таъкидланган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.