Давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ даъвони суд таъминлаш чораларини кўриши шарт
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов даъвони таъминлаш институтининг ўзига хос талаблари тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра;
⏺Даъво – бузилган ҳақ-ҳуқуқни талаб қилиш ёки уни ҳимоя этиш ҳақида судга қилинадиган мурожаатдир.
⏺Даъвогарнинг талаблари жавобгар тарафидан ихтиёрий бажарилмаслиги даъвонинг асосий шарти саналади.
⏺Баъзан даъво қаноатлантирилган қарорни ижро этиш жуда қийин ёки имконсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида қонунчиликда даъвони таъминлаш институти жорий этилган.
Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 105-моддасига асосан суд даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкин.
«Агар даъво давлат фойдасига мулкий ундирувлар билан боғлиқ бўлса, суд уни таъминлаш чораларини кўриши шарт. Бунга суд процессининг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади», – дейилади хабарда.
Даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Даъвони таъминлашнинг бир нечта усуллари мавжуд.
Шарҳлар