Хусусий университет талабалари ҳам давлат грантларини олишлари мумкин
Эндиликда президент қарорига кўра, давлат грантларини тақсимлашда хусусий ва нодавлат олий ўқув юртлари иштирок этиши мумкин.
ДТМ тестлари асосида талабаларни қабул қиладиган нодавлат олий ўқув юртлари талабалари давлат университетлари талабалари билан тенг шартларда давлат грантларига ҳужжат топширишлари мумкин.
Бунда тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича бир талабага ажратиладиган маблағ молиявий мустақилликка эга бўлган давлат олий таълим муассасаларида бир талабага тўғри келадиган ўртача харажатлардан ошмайдиган миқдорда молиялаштирилади.
Улашиш:
Шарҳлар