Давлат харидларида қонунбузилишларига йўл қўйган 535 та мансабдорлар маъмурий жавобгарликка тортилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 1 573 та харид юзасидан 562 та иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилган, деб хабар берди Қўмита матбуот хизмати.
Қўмита томонидан жами 5153 та харидларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан 3 423 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ваколат доирасида чоралар кўриш бўйича тақдим этилган. 157 та харидлардаги қонунбузилишлар буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган.
Шунингдек, 1 573 та харидлар юзасидан 562 та иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилган. Давлат харидларида қонунбузилишларига йўл қўйган 535 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўтган давр мобайнида Қўмитага мазкур соҳада юридик ва жисмоний шахслардан жами 317 та мурожаат ва аризалар келиб тушган. Шундан 293 та мурожаат Қўмита томонидан ўрганилган, 24 таси ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилган.
Қўмитага келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланди. Жумладан:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2024 йил 7 февралда бошланғич қиймати 7 млрд 800 млн сўмлик ахборотлаштириш қурилмаларини етказиб бериш бўйича танлов савдоси эълон қилинган.
Мазкур танлов савдосида қонунчилик талаблари бузилган деб топилиб, Қўмитанинг тегишли қарор ва кўрсатмаси берилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий филиаллари жумладан, Тошкент шаҳар ҳудудий филиали 2024 йил 7 февралда эълон қилган бошланғич қиймати 6 млрд 400 млн сўмлик “Трансформаторларни таъмирлаш хизматлари” учун ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан эса бошланғич қиймати 1 млрд 575 млн сўмлик ўтказилган танлов савдоларида ҳам қонунчилик талаблари бузилган деб топилган ва буюртмачига танлов савдолари натижасини бекор қилиниши бўйича Рақобат қўмитасининг тегишли кўрсатмаси берилган.
Шунингдек,Фтизиатрия ва пулмонология тиббий реабилитация марказининг 2024 йил 6 февралда эълон қилинган “Шифохонада даволанаётган беморларга тайёрланадиган парҳез таомларни тайёрлаш учун аутсорсинг хизмати” соҳасида 1 млрд сўмдан ортиқ тендер савдоларида қонунбузилиш аниқланган ва уни бекор қилиш бўйича Қўмитанинг тегишли кўрсатмаси берилган.
Шарҳлар