Давлат харидларининг шаффофлиги мавзусида давра суҳбати ўтказилди
28 сентябрь куни Hyatt Regency меҳмонхонасида “Очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларининг рақамли кўникмаларини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “ACTED Узбекистан” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Давра суҳбати фуқаролик жамияти вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирган бўлиб, иқтисодий ривожланиш ва ўсишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, фуқароларнинг рақамли кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг иқтисодий ислоҳотларнинг очиқлигини, давлат харидларининг шаффофлигини таъминлашдаги ролини, ҳисобдорлик ва масъулиятни оширишдаги ролини, муҳокама қилиш учун мулоқот майдонини яратишга қаратилди.
Учрашувда 30 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, тегишли давлат органларининг вакиллари иштирок этди. Хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш бўйича Жамоатчилик кенгаши раҳбари Илҳом Абдуллаевнинг таъкидлашича, рақамли трансформация ташаббуслари фуқаролар ўртасида парламент ишининг қулайлиги ва тушунарлилигини ошириш ҳамда янада очиқлигини таъминлашга қаратилган.
“Рақамли муҳит – фуқаролик жамиятининг келажаги, инсон салоҳиятининг ривожидир, Ўзбекистон яқин етти йил ичида бу йўналишда катта сакрашни амалга ошириши керак, – дейди Ахборот муҳити ва Олий Мажлис ҳузуридаги оммавий коммуникацияларни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши раҳбари Илҳом Абдуллаев.
Муҳокамадан кўзланган мақсад – маълумотлардан фойдаланиш, давлат харидлари ва шаффофликни таъминлаш соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун платформа яратишдан иборат бўлди. Шундай қилиб, мулоқот оммавий ахборот воситаларида давлат харидлари соҳасидаги давлат органларининг ҳисобдорлиги ва шаффофлиги мавзусини кун тартибига олиб чиқишга қаратилди.
Иштирокчилар тадбирнинг очиқ ва масъулиятли давлат бошқарувини ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидладилар.
“Очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминлашда фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларининг рақамли кўникмаларини мустаҳкамлаш” мавзусидаги давра суҳбати “Ошкора ва ҳисобдор иқтисодий сиёсатни таъминлаш мақсадида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида иккинчи марта ўтказилмоқда. У Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ва 2020 ва 2025 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикасида, Қирғизистон Республикасида, Тожикистон Республикасида ислоҳотларнинг устувор йўналишларида иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида амалга ошириладиган «Иқтисодий ривожланиш учун яхши бошқарув» дастурининг таркибий қисми ҳисобланади.
Шарҳлар