Давлат экология қўмитаси ҳисобрақамига Тошкентда кесилган дарахтлар учун 1,8 млрд сўм компенсация маблағи тушган
2020 йил февраль ойида Building And Supplies компанияи Юнус Ражабий кўчасида бир нечта тураржой бинолари орасидаги 0,5 га майдонда кўп қаватли уй қуришни режалаштирганди. Дарахт кесишга мораторий эълон қилинганига қарамасдан қурувчи компания 81 туп дарахтни кесиб ташлади. Ўз навбатида, бу жамоатчилик орасида катта шов-шувга эга бўлиб, шаҳар раҳбарияти ва ҳукуматнинг эътиборини тортди.
Яккасарой туман ҳокими ўринбосари ва Building And Supplies таъсисчисига қарши жиноят иши қўзғатилди. Айбдорлардан қарийб 2 млрд сўмлик зарар ундирилди. ИИБ бошлиғи ва туман прокурори хайфсан олди. Ҳозир дарахтлар кесилган жойда 150 туп дарахт экилиб, болалар майдончаси ва сайр ҳудуди барпо этилмоқда.
Депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқлар орқали ўз саҳифасида хуқуқбузар «BULDING AND SUPLIES » масъулияти чекланган жамияти томонидан етказилган моддий зарар жами 1 891 263 000 сўм маблағ давлат Экология қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилмаганлиги юзасидан пост қолдирган эди.
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабарига кўра, айни дамда ушбу маблағ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилган.
Шарҳлар