Давлат органлари томонидан эълон қилиниши керак бўлган очиқ маълумотлар рўйхати кенгайтирилди

Фото: canva.com

Президент фармони билан 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда. Фармон коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш мақсадида имзоланган.

2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати қуйидаги маълумотлар билан тўлдирилади:

  • ҳудудлар кесимида «Ҳаж» тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати тўғрисидаги (зиёратга борувчи шахснинг аризаси навбатга қўйилган сана ва рўйхатдаги тартиб рақами) маълумотлар;
  • болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами) маълумотлар;
  • болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами) маълумотлар;
  • марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар.

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидаги таклифлар маъқулланган:

  • фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc ) илмий даражасини олиш учун илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертациялар ҳимояси (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);
  • барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (шу жумладан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларида) тест синовлари, шунингдек, президентлик, ижодий ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;
  • олий ўқув юртларининг ҳарбий тайёргарлик факультетларига (ҳарбий кафедраларга) қабул қилиш учун танлов асосида чақирувгача бўлган дастлабки тайёргарлик дастури бўйича умумий жисмоний тайёргарлиги ва билим даражасини баҳолаш.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг тескари алоқа тизими самарадорлигини баҳолаш мақсадида “Тескари алоқанинг сирли харидори” тадбирларини ўтказишни бошлайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.