Давлат раҳбари Туркманистон Президентини таваллуди билан табриклаб, туркман халқига тинчлик ва равнақ тилади
Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар, жумладан, Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.
«Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, «Шовот-Тошовуз» чегараолди савдо зонаси барпо этилмоқда, энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашмоқда, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари амалга оширилмоқда»,-деди Ўзбекистон Президенти.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва қўшма тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Улашиш:
Шарҳлар