Автомобиль давлат рақамини ечиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси бўйлаб, давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси тўхтатилган.
Автомашина кўздан кечирилганда давлат рақам белгилари юкхонада эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилиб автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар