Ўзбекистонда 1 августдан автомобилларга давлат рақамлари тасодифий тарзда берилади

Foto: xabar.uz

Ўзбекистонда 1 августдан автомобилларга давлат рақамлари тасодифий тарзда берилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 17 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида маълум қилинди.

Амалдаги тартиб бўйича давлат рақами белгилари ўсиб борувчи рақамлаш кетма-кетлиги бўйича берилмоқда (“чиройли рақамлар” бундан мустасно, улар аукцион орқали сотилади).

Эндиликда давлат рақамлари Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг “Давлат рақам белгилари” модули орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Шунингдек, 1 декабрдан ЙҲХБ мобил иловаси, хизматнинг расмий сайти, Call-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.