Мўғулистон президенти рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди
23 июнь куни Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар бермоқда.
Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон Президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар