Давлат театрлари ва концерт ташкилотлари учун KPI ўрнатилди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, давлат театрлари ва концерт мауассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинги белгиланмоқда. Энг юқори баҳо – 100 балл. Рейтингдан келиб чиқиб улар тоифа (гуруҳ)ларга тақсимланади.
Давлат театрлари ва концерт муассасалари учун 8 та мезон ўрнатилмоқда, улар қаторида – янги спектакллар сони, шахсий бино ва техниканинг мавжудлиги, веб-саҳифани юритилиш ҳолати ва бошқалар
Мисол учун, 100 баллни тўплаш учун давлат театри:
- йилига камида 4 та янги спектакль қўйиши;
- жорий репертуарда камида 25 спектаклга эга бўлиши;
- бир йилда камида 240 спектакль қўйиши;
- камида 2 та халқаро ва 6 та республика миқёсидаги гастроль ташкил этиши;
- зални ўртача камида 70 нафар томошабин билан тўлдириш;
- муассасанинг умумий ҳаражатларига даромадлар улуши 15 % ташкил этиши;
- веб-саҳифасининг камида 80% га юритилиши.
Улашиш:
Шарҳлар