Давлат хизматларини кўрсатиш тизимида вақтинчалик чеклаш жорий қилинди

Фото: uzlidep.uz

21-март соат 21:00 дан 23-март соат 09:00 га қадар Давлат хизматларини кўрсатиш тизими, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими, Лицензия ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимлари орқали хизмат кўрсатиш имкониятлари вақтинчалик чекланиши маълум қилинди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали жойлашган сервер қурилмаларини «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш ҳамда Солиқ қўмитаси веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва серверлар имкониятларини кенгайтириш бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

Қўшимча маълумотлар ва саволлар бўйича «1008» ва “1148” рақамига мурожаат этилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.