Давлат хизматлари марказларида янги хизматлар сони 400тага этказилади
Жорий йилнинг 1-чоракгида Давлат хизматлари марказлари йўналишида 21 та янги хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, хизматлар сони жами 356 тага етказилди. Йил охирига қадар уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Хабарга кўра, «55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилади, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланилади».
2024 йилнинг 1-чорагида Марказлар орқали 7,9 млн давлат хизматлари кўрсатилган ва шундан 5,6 млн.га яқини Марказлар орқали, 2,3 млн.дан ортиғи онлайн тарзда кўрсатилган.
- Ўртача хизмат кўрсатиш вақти 1 дақиқадан 10 дақиқагача, ўртача кутиш вақти 20 дақиқани ташкил этган;
- энг кўп кўрсатилган 29 та хизматлар (9 млн.дан ортиқ) “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиб, сўраладиган маълумотлар 225 тадан 99 тага, ариза юбориш учун сарфланадиган вақт 76 дақиқадан 22 дақиқага қисқартирилгаг. 2024 йилда барча хизматларни “3 қадам” тамойили асосида соддалаштириш режалаштирилган.
- 48 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилган. 2024 йилда яна 100 та давлат хизматини кўрсатиш жараёнларини соддалаштирилади.
Улашиш:
Шарҳлар