40 мингдан зиёд давлат фуқаролик хизматчилари ўқитилади
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жорий йил сўнгига қадар 3 та масофавий малака ошириш курсида 40 мингдан зиёд давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитади, деб хабар беромқда агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова.
Агентлик томонидан 2024 йилнинг январь-март ойлари давомида турли соҳаларга оид жами 17 та оффлайн ўқув курси, 7 та экспресс-тренинг ташкил этилган. Уларда жами 2 044 нафар давлат фуқаролик хизматчиси иштирок этган.
Жумладан:
- ҳудудлардан Миллий кадрлар захирасига киритилган 452 нафар номзодлар;
- Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган 100 нафар ёшлар етакчилари ва 97 нафар ҳоким ёрдамчилари;
- 333 нафар вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинмалар раҳбар кадрлари;
- 859 нафар ҳудудлардаги ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлар.
Улашиш:
Шарҳлар