Давлат журналистларни пул мукофотлари билан қўллаб-қувватлайди

Источник: unsplash.com

2023 йилдан бошлаб автомобиль Ўзбекистонда журналистлар учун ўтказиладиган “Олтин қалам” халқаро танловининг асосий мукофотига айланади. Бу мамлакат президентининг 27 июнь – Ўзбекистон матбуоти ва ОАВ ходимлари кунида имзоланган қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатла таъкидланишича, танлов демократик тамойиллар асосида янада очиқ ва шаффофлик билан ўтказилади. “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари:

– биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

– иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

– учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

– 12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Бу йил совриндорларга биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун мос равишда 160 БҲМ, 140 БҲМ ва 120 БҲМ миқдорида пул мукофотлари топширилди.

“Олтин қалам” танловининг бош соврини, қоидага кўра, алоҳида журналистларга эмас, балки ОАВ жамоалари ёки уларнинг раҳбарларига берилади. Масалан, 2022 йилда “Ўзбекистон тарихи” давлат телеканали бош муҳаррири, 2021 йилда “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги директори (2020 йилда пандемия сабабли танлов ўтказилмаган) 2019 йилда Халқаро пресс-клуб ва “O’zbekiston 24” телерадиоканали ходимлари бош мукофотга сазовор бўлганди.

Шу билан бирга, “фаол журналистларни мунтазам рағбатлантириш ва улар ўртасида ижодий соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида” президент қарорида ҳар чоракда пул мукофотларини тўлаш ҳам кўзда тутилган. Мукофотлар миқдори – 1 БҲМдан 50 БҲМгача. Улар томонидан оммавий ахборот воситаларида чоп этилган 100 тагача энг яхши материални тақдирлаш режалаштирилмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига махсус электрон платформа – “Энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва ошкора тарзда электрон аниқлаш тизими”ни ишга тушириш топширилди.

Бундан ташқари, амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материални оммавий ахборот воситаларида нашр этишга тайёрлаш учун давлат грантлари ва ижтимоий буюртмаларга танлов эълон қилинади.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига грантлар, ижтимоий буюртмалар сони ва ҳажмини мунтазам ошириб бориш  ва оммавий ахборот воситалари орасида бу йўналишда алоҳида танловлар ўтказиш тавсия этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.