Даврон Султонов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Алишер Шодмоновнинг ўрнига тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўлими мудири Даврон Султонов вақтинча соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шодмонов меҳнат таътилига чиқиб кетгани муносабати билан Султонов ушбу лавозимга вазифани бажарувчи этиб тайинланди. Шодмонов узоқ муддатдан бери даволанмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.