Дебитор қарздорлик 979,9 млрд сўмни ташкил этмоқда

Фото: forumdaily

Жорий йилнинг I-чорак якуни ҳолатига қўра республика бўйича дебитор қарздорлик жами 979,9 млрд сўмни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов.

Шу йилда Инвестиция дастури доирасида жами 308,2 млн доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 20 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган бўлиб, I-чорак якуни бўйича 49,8 млн доллар маблағлар ўзлаштирилган ва белгиланган режа 102,2 фоизга бажарилиши таъминланган.

Инвестиция дастури доирасида 76 та объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ажратилган 909 млрд сўм маблағдан I-чорак якуни ҳолатига 213,1 млрд сўм ўзлаштирилиб, 170,5 км ичимлик ва 23 км оқова сув тармоқлари ҳамда 14 та ичимлик ва 2 та оқова сув иншоотларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.

2024 йил якунига қадар давлат бюджетидан ажратилган 1 трлн 40 млрд сўм маблағлар ҳисобига 141 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган.

I-чорак якуни бўйича 230,2 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 192,9 км ичимлик ва 45,2 км оқова сув тармоқлари ҳамда 14 та ичимлик ва 4 та оқова сув иншоотларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан 106 та бино ва иншоотларга жами 714,5 кВт ли қуёш панеллари ўрнатилиб, 2024 йил I-чорак якунига кўра 351 млн сўмлик электр энергияси иқтисод қилинишига эришилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.