«Дендропарк»да ноқонуний эгаллаб олинган бинолар суд қарори асосида бузилмоқда

Фото: lolarakhmani

Тошкент туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси («Дендропарк») да ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

«Вазирлик, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда «Дендропарк»да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган ва Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганди«, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.