Деновда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқарилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Д. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин равишда қўлбола ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.
Ушбу цехдан 1 020 кг техник чигит, 448 литр қора рангли йоққа ўхшаш суюқлик, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар