Депутатлар иш вақтининг ярмини ўз сайловчилари олдида ўтказадилар
Депутатлар иш вақтининг ярмини ўз сайловчилари олдида ўтказишлари парламентаризм ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. “Адолат” СДП жорий йилги сайловолди дастурида депутатларнинг иш вақтини ярмини албатта ўз сайловчилари олдида ўтказишини белгиловчи тартибни жорий этиш ташаббусини илгари сурмоқда.
Мазкур ташаббус қуйидаги жиҳатлари билан аҳамиятлидир:
биринчидан, депутатлар сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиш орқали уларнинг муаммоларини, эҳтиёж ва таклифларини тўғридан-тўғри тинглаш имкониятига эга бўлишади. Бу эса халқнинг овози парламентда кўпроқ тингланишига ва қонун ижодкорлиги жараёнида халқ манфаатлари кенгроқ ифода этилишига олиб келади;
иккинчидан, депутатлар ўз сайловчилари олдида бўлган вақтларида уларга ўзларининг иш фаолияти тўғрисида тўғридан-тўғри ҳисобот бера оладилар. Бу эса уларда ўз ишига нисбатан жавобгарлик ва масъулият ҳиссининг ошишига хизмат қилади;
учинчидан, халқ вакилларининг ўз сайловчилари билан яқиндан ишлашлари ижтимоий барқарорликни таъминлашга ёрдам беради, чунки халқ ўз вакиллари билан учрашиб, улар орқали парламент фаолиятида ўз фикр ва муаммоларини ифода эта олишади.
Шундай қилиб, депутатлар сайловчилар олдида вақтини кўпроқ ўтказиш орқали наинки уларнинг ишончи ва муҳаббатини қозонишади, балки ўзлари ҳам халқнинг қалбига яқинроқ кириб боришади, депутатлик масъулиятини ҳар қачонгидан кўра теранроқ англай бошлашади.
Ҳар бир учрашув ва мулоқот уларнинг келажакдаги қарорларига таъсир кўрсатгани ҳолда янги қонунлар халқнинг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилишига эришилади.
*Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар