Депутатлар UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини камайтиришни таклиф этмоқда
Айни вақтда “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларни етказиб беришда шартнома шартлари бўйича олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаяпти. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-саҳифасида маълум қилди, деб ёзади UzReport.
Депутатнинг қайд этишича, ушбу таклиф тез орада ҳукуматга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Депутат одамлардан 2005-2011 йилларда UzAuto Motors (GM Uzbekistan АЖ) томонидан енгил автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузганлар бўлса, ўша шартнома нусхаларини @Kusherbayevga_murojaatbot ботига юборишларини сўраган.
Улашиш:
Шарҳлар