Депутатлар вакцина олмаган ходимларни ишга қўймасликни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади
«Миллий тикланиш» партиясининг депутатлари эмланмаган ходимларни ишга қўймасликни таклиф қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар беради.
“Миллий тикланиш” демократик партия томонидан “Covid-19” юқиш даражасини пасайтириш ва ижтимоий иммунитетни ташкил этиш мақсадида аҳолини вакцинация қилиш ишларини жадаллаштириш таклифи билдирилган эди. Ушбу таклифдан келиб чиқиб, тегишли қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.
Меҳнат кодексининг 113-моддасида эса ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда.
Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Шарҳлар