ДХХ олий ўқув юртларига ноқонуний кириш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейдлар ўтказди

наручники
Фото: спутник

Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига ноқонуний қабул қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилди, дея хабар беради Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ).

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони 22 минг доллар олаётган вақтида қўлга олди. У ўз дўстлари орқали фуқарони Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга киритишда ёрдам беришга ваъда берган.

Қашқадарё вилоятида Қарши инновацион таълим университети мутахассиси 3 нафар фуқарони Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалига 12 минг доллар эвазига ўқишга киритишга ёрдам беришни ваъда қилди. Тезкор тадбирда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари уни 11 700 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олишди.

Тошкент вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фуқарони Тошкент давлат педагогика университетига пул эвазига ўқишга киритишни таклиф қилиб, 10 минг доллардан 5 мингини олаётган вақтда қўлга олинди.

Олмалиқда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари юқори мартабали танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб беришни ваъда қилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийсини 3500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, фуқародан Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон Миллий мусиқа санъати институтига ўқишга кириш учун 4 минг доллар эвазига йўлланма беришни ва амалий имтиҳонда ёрдам қилишни ваъда қилган Урганч шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаби бўлим мудирини ҳам қўлга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.