ДХХ Ўзбекистонга “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти билан алоқалари учун қидирилаётган шахсни олиб келди

Источник: СГБ

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқалари учун қидирувда бўлган фуқаро И.О.ни Ўзбекистонга олиб келди. Бу ҳақда UzNews ёзади.

ДХХ маълумотларига кўра, 2014 йилнинг февраль ойида И.О. ишлаш мақсадида Россияга боради ва ижтимоий тармоқ орқали халқаро террорчилик ташкилотлар аъзолари билан алоқа ўрнатади.

«Уларнинг таъсирида  фуқаро И.О. Ўзбекистонга қайтиб келиб, икки нафар фарзандини ота-онасига қолдиради ҳамда рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида Украина орқали дастлаб Туркияга, сўнгра Сурия ҳудудига ўтиб, «Ислом давлати» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади. Шу тариқа И.О. 2015-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги ИШИД сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади», – дейилади хабарда.

ДХХнинг қайд этишича, у шу йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим бўлган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.