Дилшод Ахмедов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
Дилшод Ахмедов Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у 2021 йил январь ойидан Ўзбекистон металлургия комбинати бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директори лавозимида ишлаб келётганди.
Дилшод Ахмедов (1972 й. т.) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг битирувчиси. Москва «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.
Улашиш:
Шарҳлар