Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди

Foto: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita

30 июль куни Дин ишлари бўйича қўмитада Олий Мажлис Сенати Раиси Т.К.Нарбаева иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Президент маслаҳатчиси М.М.Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Д.Тошбоев, диний-маърифий соҳа ташкилот раҳбарлари ҳамда қўмита ходимлари иштирок этди.

Президент маслаҳатчиси М.М.Камилов томонидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Д.М.Ғуломовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги ҳамда М.М.Каххаровани Дин ишлари бўйича қомита раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ўқиб эшиттирилди.

Маълумот учун, Дилбар Мухамедхоновна 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада янги очилган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишига раҳбар этиб тайинланиб, Қўмита раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаган эди.

“Дилбар Мухамедхоновна Дин ишлари бўйича қўмитада ўзига юклатилган вазифаларга ҳар доимгидек ўта масъулият ва фидойилик билан ёндашиб, ташаббускорлиги ҳамда меҳнатсеварлигини намоён қилиб, тажрибали, талабчан раҳбар, моҳир ташкилотчи сифатида ҳурмат-эътибор қозонди” – деди С.Д.Тошбоев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.