Дин ишлари бўйича қўмита террористик ташкилотлар чақирувидан огоҳлантирмоқда
Интернет орқали халқаро террористик ташкилотлар ва экстремистик оқимлар ўзларининг ғаразли ниятларини кенг тарғиб қилишга уринишмоқда. Шу муносабат билан Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати аҳолини сергакликка чақирган.
“Ижтимоий тармоқлар орқали ушбу ташкилотлар ва оқимларнинг ғоявий раҳнамоларининг аудио, видеоларини тинглаш, томоша қилиш ҳамда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган шу каби материалларни тайёрлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш орқали бошқа фуқаролар орасида тарғиб қилиш қатъиян тақиқланади ҳамда бунинг учун тегишли тартибда жавобгарлик мавжуд”, – дейилади хабарда.
Турли ёт оқимлар тасирига тушиб қолманг, уйдирма, бўҳтон, ёлғон ваъдаларга ишонманг, бугунги тинч ҳаётни қадрига етинг, кимнингдир сиздан фойдаланишига йўл қўйманг, дейилган.
Улашиш:
Шарҳлар