“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди
Ҳукумат қарори билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда УзА хабар беряпти.
«Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний – ижтимоий соҳадаги раҳбарлар, етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ҳамда олимлар тақдирланади», – дейилади хабарда.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн. 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Шарҳлар