Диний нашидларни тарқатган талабанинг жазо муддати шартли муддатга ўзгартирилди
Аввалроқ диний қўшиқларни тарқатганликда айбланиб судланган 22 ёшли Сардор Раҳмонқулов маҳкумнинг пушаймонлиги ва жазони енгиллаштириш ҳақидаги кафолат хатлари инобатга олиниб, суд залидан озод этилди ва шартли жазога алмаштирилди, дея хабар беради Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати.
Тошкент давлат техника университетининг талабаси, SMM менежер Сардор Раҳмонқулов Телеграм мессенжерида “VK music bot” орқали диний қўшиқлар (нашидлар)ни юклаб олиб, “интернет орқали дўстлари орасида тарқатган”. Қўшиқ матнида тахминан «мужоҳид бўлиш истаги» айтилади.
Сардор Раҳмонқуловнинг онаси ўғли “изоляторда пайтида содир этиши мумкин бўлмаган жинояти учун 15 суткага ҳибсга олингани”, кейин эса “тергов давомида қийноқларга солинганини” айтади.
Апелляция шикоятини кўриб чиққан Олий суд 5 йиллик қамоқ жазосини шартли 2 йиллик жазо муддати билан алмаштирди. Сардор Раҳмонқулов суд залида ҳибсдан озод этилди.
Унинг 7 ой 9 кун тергов изоляторида бўлгани инобатга олиниб, бу муддат асосий жазодан чегириб ташланди.
“Албатта, судьялар мустақил, улар фақат қонунга бўйсунадилар. Шу маънода шуни таъкидлаш жоизки, суд кенг жамоатчилик муҳокамасидан эмас, балки амалдаги қонунчилигимизда белгиланган адолат ва шахсни маънавий-ахлоқий тарбиялаш каби тамойиллар асосида шундай хулосага келган”. ҳисоботда айтилади.
«Албатта, судьялар мустақил, улар фақатгина қонунга бўйсунадилар. Шу маънода жамоатчиликнинг кенг муҳокамаси эмас, балки амалдаги қонунчилигимизда назарда тутилган адолат ва шахсни ахлоқан қайта тарбиялаш сингари тамойилларга асосланган ҳолда суд шундай тўхтамга келганини таъкидлаш жоиз», — дейилади хабарда.
Шарҳлар