Ўзбекистонликларга интернетда диний мазмундаги постларга “лайк” босмаслик ва бошқаларга тарқатмаслик тавсия этилди
Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекистонликларни ижтимоий тармоқларда диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланишга чақирди.
Фуқароларга, шунингдек, текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишда эҳтиёт бўлиш ҳам тавсия этилди.
Таъкидланишича, диний материалларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш Маъмурий жавобгарлик кодексининг 184 моддасига мувофиқ жаримага тортилишга сабаб бўлиши мумкин.
Диний материаллар давлат экспертизасидан ўтганидан кейингина тарқатилиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар