Ўзбекистон иккита Африка мамлакати билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кабо-Верде ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири доктор Руй Альберто де Фигейредо Соареш билан биргаликда Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма Коммюникени имзолади. Бу ҳақда вазир ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Таъкидланишича, янги ҳамкорлик мамлакатларимиз халқлари учун янги имкониятлар очади.
Бундан ташқари, Сейшел ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Сейшел ташқи ишлар ва туризм вазири Сильвестр Радегонд билан учрашув чоғида тегишли Қўшма Коммюнике имзоланди.
“Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”, дейилади хабарда.
Шарҳлар