Ўтган йили 25,0 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул тарқатилган
2023 йилда 14 тоифадаги шахсларга 68 120 та рецепт орқали 25,0 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилган, дея маълумот берилди «Дори-дармон» АК раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида.
2023 йил давомида:
- соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига – 166,2 млрд. сўмлик;
- бошқа даволаш профилактика муассасаларига – 63,0 млрд. сўмлик;
- хусусий секторга – 55,6 млрд. сўмлик;
- ҳарбий даволаш муассасаларига – 7,0 млрд. сўмлик;
- ҚВП ва ҚОПларга – 78,4 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.
- Кўчма дорихоналар орқали эса аҳолига 3,1 млрд.сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилган.
Компания 130 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Компания томонидан 2023 йилда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда маҳаллий дистрибьютерлардан 123,0 млрд. сўм, хорижий таъминотчилардан 157,2 млрд.сўм миқдорида фармацевтика маҳсулотлари харид қилинган.
Компаниянинг ҳисобот йилида умумий товар айланмаси 845,2 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 620,1 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 225,1 млрд. сўмни ташкил этган.
Шарҳлар