Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун қайси мамлакатларга кўчиб кетмоқда?
Статистика агентлиги 2024 йил январь-июнь ойлари мобайнида Ўзбекистон бўйича жами кўчиб кетганлар сони бўйича ахборот тақдим этди.
2024 йил январь-июнь ойларида кўчиб кетганлар сони 120,6 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 52,8 минг кишини, аёллар сони 67,8 минг киши, кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 83,9 минг кишини, қишлоқ жойларида 36,7 минг кишини ташкил этди.
2024 йил январь-июнь ойларида кўчиб кетганларни ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 11,2 % меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,0 % меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 7,8 % меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами 81,5 %), Россия Федерацияси (15,0 %), Жанубий корея (0,7 %), Қирғиз Республикаси (0,7 %), Туркманистон Республикаси (0,3 %) ва бошқа мамлакатлар (1,8 %) ҳиссасига тўғри келган.
Таъкидланишича, кўчиб кетганлар сони – кўчиб кетганларнинг абсолют миқдори, яъни муайян ҳудуддан унинг ташқарисига кўчиб кетганлардан иборат. Ички ишлар органлари томонидан аҳолини яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқаришда тузиладиган кўчиб кетишни статистик ҳисобга олиш варақаларини қайта ишлаш натижасида аниқланади;
Шарҳлар