“Док-1 Макс” иши бўйича айбланувчилар учун максимал жазо муддатлари сўралди

Фото: Daryo

Тошкентда бир неча ўнлаб болаларнинг ҳаётига зомин бўлган “Док-1 Макс” сиропи ҳақидаги иш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Daryo хабар беради.

Суд мажлисида сўзга чиққан прокурор суд жараёнида келтирилган далиллар туфайли айбланувчининг айби исботланганини айтди.

У Ўзбекистонга сироп олиб кириш билан шуғулланган Quramax Medikal  компанияси директорини (С.Р.П.) 20 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К. ва унинг ўринбосарлари A.A. ва М.Н.га 18 йиллик қамоқ жазоси сўралган. Шунингдек, прокурор уларнинг ҳар бирини уч йил муддатга моддий жавобгар лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.