«Док-1 Макс» иши бўйича суд бир ойга тўхатилди

Суд
Источник: unsplash.com

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистонда камида 65 нафар боланинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келган «Док-1 Макс» сиропи бўйича жиноий ишнинг кўриб чиқилишини вақтинчалик тўхтатди, деб хабар беради Олий суд матбуот хизмати.

Суд қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш, айбловларни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи сифатида жалб қилиш учун ишни тергов органларига юборишга қарор қилди.

Бундан ташқари, тергов органи ушбу иш билан алоқадор бир неча шахсга нисбатан айблов қўйган. Қарор Жиноят-процессуал кодексининг 416-моддаси (суднинг янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асосларни аниқлашдаги ҳаракатлари) ва 417-моддаларига (суднинг жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатларни аниқлашдаги ҳаракатлари) асосланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.