«Док-1 Макс» сиропининг Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчиси препаратни ишлаб чиқаришни тўхтатди (тўлдирилди)
Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси Ўзбекистонда 19 боланинг ўлими туфайли йўтал сиропи ишлаб чиқаришни тўхтатди. бу ҳақда компаниянинг юридик директори пайшанба куни Reuters ANI га маълум қилган.
Хасан Харрис болалар нобуд бўлганидан афсусда эканини, ҳукумат тергов олиб бораётганини ва кейинчалик ҳисоботга кўра чора кўришини айтди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳиндистонлик дори ишлаб чиқарувчисининг “Док-1 Макс” шифобахш сиропини ичган камида 19 бола нобуд бўлганини маълум қилганди.
“Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқарувчи ҳиндистонлик Marion Biotech компанияси вакили компания болалар ҳаётдан кўз юмганидан афсусда эканлигини ва ишлаб чиқаришни тўхтатганини билдирган.
Регулятор органУттар-Прадеш штатидаги Нойде заводини текширган ва ўзбекистонлик ҳамкасби билан мунтазам алоқада бўлиб турибди, дейилади Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида.
«Йўтал сиропи намуналари ишлаб чиқариш корхоналаридан олинди ва Чандигарҳдаги минтақавий дори синов лабораториясига текшириш учун юборилди», – дея қайд этган вазирлик.
Мамлакат фармацевтика саноатини «дунё мамлакатлари учун ишончли етказиб берувчи» деб атаган Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги вакили бундай ҳодисаларга «жуда жиддий» муносабатда бўлганини айтди.
Ўзбекистон расмийларининг қонуний ҳаракатларига жалб қилинган шахслар, жумладан Marion Biotech компаниясининг маҳаллий вакилига “муҳим консуллик ёрдами” берилади, деди Ариндам Багчи брифингда тафсилотларга тўхтамасдан.
Аввалроқ Гамбияда Нью-Деҳлида жойлашган Maiden Pharmaceuticals Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўтал ва шамоллашга қарши сиропни қабул қилган камида 70 нафар бола нобуд бўлган. Бироқ, Ҳиндистон ҳукумати ҳам, компания ҳам бу хабарларни рад этади.
Шарҳлар