“Док-1 Макс” судида судланувчиларга сўнгги сўз берилган

Фото: УзА

“Док-1 Макс” иши бўйича музокара жараёнлари якунланди, деб хабар бермоқда UzReport TV. “Док-1 Макс” сиропи бўйича суд жараёнлари 2023 йилнинг 11 август куни бошланган эди. 2024 йилнинг 19 февраль куни суд иш судланувчиларга сўнгги сўз бериш босқичига ўтган.

“Тез орада судлов ҳайъатининг маслаҳатга кириши кутилмоқда”, – дейилган хабарда.

Аввалроқ, айбланувчиларга максимал жазо бериш сўралганини ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.