Доналд Трамп ўзининг бўлажак маъмуриятини шакллантиришни якунлади
Охирги номзод АҚШнинг сайланган президенти қишлоқ хўжалиги департаментига раҳбарлик қилишни таклиф қилган Брук Роллинс эди. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Трампнинг биринчи муддати давомида Роллинс унинг ички сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Кейин у Трампнинг сиёсий ва иқтисодий ғояларини илгари суриш мақсадида ташкил этилган Америка Биринчи Сиёсат Институтининг ижрочи директори бўлди. Унинг номзоди Оқ уй аппарати раҳбари лавозимига даъвогарлар орасида кўриб чиқилди, бироқ бу лавозим Трампнинг сайлов кампанияси раҳбари Сюзи Уайлсга насиб этди.
Улашиш:
Шарҳлар