Жиззахда Ҳиндистон компанияси дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда
Лойиҳа қиймати $30 млнни ташкил этиб, корхона маҳсулотларининг 70 фоизини ташқи бозорга, 30 фоизини эса ички бозорга йўналтириш режалаштирилган.
Ҳиндистоннинг “Avantika Medex Pvt. Ltd” компанияси Жиззах вилоятида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона қурмоқда. Улар Ўзбекистоннинг “Shifokor-822” компанияси билан вилоятнинг Зомин туманида 11,5 гектар майдонда амалга оширилаётган қўшма корхонада 100дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳани амалга оширишга $30 млн миқдордаги маблағ йўналтирилган бўлиб, шундан $15 млни хорижий сармоя ҳисобланади.
Ўтган йилда фармацевтика саноатида $87 млнлик 57 та корхона ишга тушган. Шунга қарамай ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш 18%га ҳам етмайди.
Шарҳлар