Дори нархлари оширилган ҳолатлар ҳақида маълум қилган фуқароларга жарима суммасининг 20% гача миқдори тўлаб берилади

Источник: unsplash.com

Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, мамлакат дорихоналарида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархи оширилгани ҳақида хабар берган фуқаролар мукофотланади. Бу ҳақда Norma.uz нашри ёзади.

Мурожаат берган шахс тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қуйидаги миқдорларда мукофот олади: маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи ва жиноятлар учун БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда.

2023 йил 1 июндан бошлаб “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш ва ишлов бериш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш амалга оширилади. Бунда ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади. Мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.