Тақиқланган дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Департамент по борьбе с экономическими преступлениями Генпрокуратуры

Навоий шаҳарида “B.F.” МЧЖ раҳбари И.Ф. фуқаро Х.Т.га жами 180 дона «Reduksin Layt» ва “Fatzorb”  номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланган ва савдо дўконидан яна 432 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далил сифатида олинган.

Бектемир туманида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтилиб кўздан кечирилганда, йўловчи Е.М.нинг ёнида 34 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 10 грамм “Прегабалин” номли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.