Дорилар транспортировкаси ва дистрибуциясини қандай яхшилаш мумкин

Фото: пресс-служба АстраЗенека

Дори воситаларини ташиш қоидаларининг бузилиши Ўзбекистон олдида турган жиддий муаммолардан биридир. Бундай ҳуқуқбузарликлар заҳарланиш ва инсон ҳаётига таҳдид соладиган бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу Евроосиё фармацевтика форумида муҳокама мавзусига айланди. Замонавий дори воситалари, айниқса келиб чиқиши биологик, ҳарорат ўзгаришига ўта сезгир бўлган препаратларни ташиш қоидаларига риоя қилиш Ўзбекистон иқлимида муҳим аҳамиятга эга.

Паст сифатли ёки қалбакилаштирилган дори воситаларидан фойдаланиш беморларнинг аҳволи ёмонлашишига ёки заҳарланишига, шунингдек, сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳам мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади, чунки дори воситалари бозорга божхона тўловлари ва солиқларсиз олиб кирилади. Йирик халқаро компаниялар дори воситаларини етказиб беришда зарурий назорат бўлмаган бозорга киришга рози эмас. «АстраЗенека» биофармацевтика компанияси Евроосиё фармацевтика форумида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор таклифлар билан чиқди ва тўғри тарқатиш амалиёти қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, маркировкани жорий этиш ва дорихона ташкилотларининг контрабанда маҳсулотларини сотиш учун жавобгарлигини кучайтиришга чақирди.

Бундай дори воситалари ноқонуний равишда оз миқдорда олиб кирилиб, савдо нуқталарида ҳисобот бермасдан сотилган бўлса, жорий этилаётган маркировка қилиш тизими маълум даражада ёрдам бериши мумкин.

Компаниянинг республикадаги асосий мақсадларидан бири шифокорлар ва беморлар учун таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, касалликларга ташхис қўйиш ва беморларни йўналтириш тизимини такомиллаштиришдир.

«АстраЗенека» етакчи марказлар ва лабораториялар билан ҳамкорлик қилишни, шунингдек, Ўзбекистон резидентларига тиббий ёрдам сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлашни тартибга солувчи органлар ўртасида халқаро мулоқотни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Мураккаб касалликларни даволаш учун инновацион дори-дармонларни муваффақиятли қўллаш мақсадида диагностика тизимининг юқори даражада ривожланиши талаб қилинади, шунинг учун компания тиббий генетик диагностикани кафолатланган доирага сингдириш билан диагностика дастурларини ишлаб чиқиш зарурлигига ишончи комил.

Татьяна Кубасова, «АстраЗенека» компаниясининг Россия ва Евроосиёдаги бизнесни ривожлантириш ва чегара бозорлари бўйича директори, қуйидагиларни қайд этади: Ўзбекистонда 2021 йилда иш бошлаганимиздан буён юрак-қон томир, респиратор, онкологик ва онкогематологик касалликларни даволаш учун бир қатор дори воситаларини рўйхатга олдик. Биз ушбу рўйхатни кам учрайдиган касалликларни даволаш учун дори воситалари билан кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Бозорда янги авлод дори воситаларининг пайдо бўлиши диагностика тизимининг ривожланишини рағбатлантирмоқда, шифокорларнинг билим ва малакасини оширишга, беморларни даволашни оптималлаштириш ва самарадорлигини оширишга олиб келади. Ўзбекистон бозорига кириб келаётган инновацион ишлаб чиқарувчиларнинг қўшимча афзаллиги даволашнинг янги усуллари имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга қодир бўлган, шу жумладан, тиббиётни ривожлантириш учун платформани таъминловчи замонавий соғлиқни сақлаш экотизимини шакллантиришга инвестициялар ҳажмини оширишдир.

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ва Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимлари вакилларининг биринчи учрашуви ўтказилди. Давра суҳбати иштирокчилари ҳар икки давлатнинг соғлиқни сақлаш моделлари ҳақида умумий маълумот бериб, ҳозирда назорат қилувчи органлар, шифокорлар ва беморлар дуч келаётган муаммоларга тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги йиғилишда эълон қилинган «АстраЗенека»компаниясининг ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва очиқ мулоқотга тайёрлигини маълум қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.