Кучли таъсир қилувчи дориларни муомалага киритишнинг олди олинди
Олот тумани прокуратураси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.О. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 102 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.Х.га сотаётган вақтида далиллар билан қўлга олинган.
“Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро А.Р. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жами 75 дона “Тропикамид” ва “Pfizer” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар